Лэмпард: "Стэмфорд Бриж"да ноодатий нарсалар бўлиб туради"

Aziz Tukhtamuradov
13 апр 2023
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Реал"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"10 нафар футболчим билан ғурурланаман. Стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. 

Ўн киши бўлиб қолганимизда ҳам рақиб биздан устунлик қилди деб ўйламайман. Бу характеримиз эвазига бўлди. Феликс, Стерлинг ва Маунтда голли вазиятлар бўлди. 

Ўйинда яхши ҳолатлар бўлди, аммо натижа - энг асосийси. "Стэмфорд Бриж"да ноодатий нарсалар бўлиб туради. Шунчаки, биз бунга ишонишимиз лозим. 

Биз ҳам рақиб каби яхши жамоамиз. Аммо ўзимизга бўлган ишонч етишмайди. Футболчилар қай даражада яхши эканликларини тушунишмайди. 

Кейинги ҳафтада катта жанг бўлади. Биз позитивроқ бўлишимиз лозим. Агар биз буни уддалай олсак... Мен "Стэмфорд Бриж"даги бундай оқшомларда иштирок этганман. Шу рухда давом этишимиз лозим", - деди "Челси" бош мураббийи. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA