ЛегионерУз. Санжар Турсунов Юлдузлар Лигасидаги иккинчи голини урди. Жамоасида эса иродали ғалаба (видео)

Қатар Юлдузлар Лигасининг 16-тури Санжар Турсунов ҳаракат қилаётган “Ал-Ҳарайтият” клуби учун омадли келди.

6 очколик дея таъриф берилган ўйинда “Ал-Марҳия” билан беллашган жамоа иродали ғалабани қўлга киритди. 

Лигада сўнгги ўринни эгаллаб турган клуб икки дақиқа ичида икки гол уриб, мезбонлар ишини анча оғирлаштириб қўйганди. Санжар Турсуновнинг бўлим охирларида урган голи эса “Ал-Ҳарайтият” футболчиларига ишончни қайтариб берди. Улар иккинчи бўлимда яна 2 та гол уриб, ғалабани илиб кетди.


Темурхўжа Абдухолиқов ҳаракат қилаётган “Ас-Сайлия” эса ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Лигада қолиш учун курашаётган жамоага қарши ўйинда кутилмаганда имконият бой берилди. Абдухолиқов майдонда 79 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берди. Якунда “Қатар СК” яна 1 та гол уриб, ишончли ғалабага эришди.

Турнир жадвалидаги кўриниш ҳозирча ўзбекистонлик футболчиларни қаноатлантиради. Зеро “Ас-Сайлия” раҳбарияти кучли тўртлик вазифасини қўйган бўлса, Санжар Турсунов клуби лигада жон сақлаб қолса бўлгани. 16 февраль куни “Ас-Сайлия” сафарда кучли учликда бораётган “Ар-Райян” билан беллашади. Санжар Турсунов жамоаси эса “Пахтакор”ни халқаро майдондан четда қолдирган “Ал-Гарафа” меҳмони бўлади.

Championat.asia статистикаси


Манба: championat.asia