

Хусусан, Остон Ўрунов ҳаракат қиладиган "Персеполис" "Истиқлол Хузистон" меҳмони бўлади. Ҳамюртимизнинг жамоаси айни пайтда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Учрашув Тошкент вақти билан 19:30да старт олади.
Сербияда ҳам легионеримиз борлигидан хабарингиз бор. Амирбек Саидов ўйнаётган "Единство" Сербия кубок 1/32 финалида "Чукарички"га қарши майдонга чиқади. Ўйин 20:00да бошланади.



