Легионерлар. Бугун Машарипов, Шукуров ва Ғаниев жамоалари ўйнайди
18 апр 2023 14:47
Янгиликлар
Легионерлар. Бугун Машарипов, Шукуров ва Ғаниев жамоалари ўйнайди
Туркия
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровнинг "Карагюмрук" жамоаси Туркия Суперлигаси 30-турида ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири "Умраниеспор"ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.
Маълумот учун, "Карагюмрук" 37 очко билан 9-ўринда бораётган бўлса, "Умраниеспор" 18-ўринни банд этиб турибди.

БАА
Азиз Ғаниевнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби БАА Араб кўрфази лигаси 23-турида "Ал Наср" меҳмони бўлади. "Шабаб Ал Аҳли" айни пайтда етакчи бўлиб турган бўлса, рақиб 9-поғонадан жой олган. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

Саудия Арабистони
Жалолиддин Машариповнинг "Ал Насср" клуби сафарда "Ал Ҳилол" билан баҳс юритади. Учрашув 00:00 да бошланади.
Маълумот учун, "Ал Насср" 53 очко билан иккинчи, "Ал Ҳилол" эса 46 очко билан тўртинчи ўринда боряпти.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар