"Ланс" польшалик ярим ҳимоячи билан шартнома узайтирилганини эълон қилди
29 июл 2023 11:27
Янгиликлар
"Ланс" польшалик ярим ҳимоячи билан шартнома узайтирилганини эълон қилди
Ярим ҳимоячи Пшемислав Франковски "Ланс" билан янги шартнома имзолади.
Француз клуби 28 ёшли польшалик билан битимни 2028 йилгача узайтирганини маълум қилди.
Франковски 2021 йилнинг августида "Чикаго"дан "Ланс"га ўтганди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 9 миллион еврога баҳолаяпти.
Польшалик хавбек ўтган мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли пас амалга оширди. У жамоа Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллашига ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олишига ёрдам берди.
Фикрлар