

Француз клуби 28 ёшли польшалик билан битимни 2028 йилгача узайтирганини маълум қилди.
Франковски 2021 йилнинг августида "Чикаго"дан "Ланс"га ўтганди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 9 миллион еврога баҳолаяпти.
Польшалик хавбек ўтган мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли пас амалга оширди. У жамоа Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллашига ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олишига ёрдам берди.



