"Ланс": Кевин Дансо тез орада қайтади
04 окт 2024 20:09
Янгиликлар
"Ланс": Кевин Дансо тез орада қайтади
Франциянинг "Ланс" клуби жамоа сардори ва етакчиси Кевин Дансонинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди.
"Дунёга машҳур тиббиёт мутахассислари томонидан кўплаб чуқурлаштирилган текширувлардан сўнг юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликлар бутунлай бартараф этилди. Кевин Дансо мусобақаларда қатнашишга тайёр. Кундалик машғулотларни қўллаб-қувватлайдиган артезиан тоши тез орада Лига 1 майсаларига қайтади", – дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Дансо юрагидаги муаммолар туфайли "Рома"га ўтолмаганди. Шундан сўнг унинг ўрнида мунтазам равишда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилиб келаётган эди. Аввалроқ у "SofaScore" талқинида сентябрь ойининг U-21 рамзий терма жамоасига киритилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар