

Шу тариқа, 17 ёшли футболчи Каталония клубида 2031 йилнинг ёзига қадар қолади. Манбага кўра, испаниялик футболчи янги меҳнат шартномасига кўра йилига тахминан 15 миллион евро ишлаб олади, бу унинг ҳозирги маошидан 3 баробар кўп. Шу билан бирга, бонуслар ҳисобга олинса, Ямалнинг маоши 20 миллион еврогача ошиши мумкин.
Футболчининг товон пули 1 миллиард евро қилиб белгиланган.



