

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Рим клуби 28 ёшли сербиялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёр.
"Лацио" ўйинчи билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаш бўйича шахсий келишувга эришди, хавбекнинг йиллик маоши 2 миллион еврони ташкил этади.
Костич ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 17та ассист қайд этди.



