Ла Лигада мавсумни "ёндираётган" Довбикнинг товон пули қанчалигини биласизми?

Omonjon To`xtamirzayev
16 май 2024
Артём Довбикнинг "Жирона" билан шартномаси тафсилотлари маълум бўлди.

Маълумотларга қараганда, украиналик футболчининг Испания клуби билан келишувдаги товон пули 40 млн еврони ташкил қилади.

"Жирона" ҳужумчисини бу нархдан арзонроққа сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, 36-турдан кейин Артём Довбик 20 та гол билан тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб турибди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо