UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Стэмфорд Бриж"да бир очко олди  58 23:20АПЛ. “Шеффилд” – “Ливерпуль”. Асосий таркиблар  5 23:05Льорис АПЛда 100 та қуруқ ўйин ўтказган 16-дарвозабонга айланди  1 22:40“Лестер”нинг асосий футболчиларидан бири операция қилинади  1 22:30Моуринью: “Бу мавсумдаги энг зўр Бэйл эди”  2 22:20Венгер фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 22:10А Серия. “Наполи” ўз майдонида ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:53Бэйл: “Тоттенхэм”га ўтишимнинг сабаби...  5 21:28Нидерландия чемпионати. Тадич "Аякс"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 21:17Миленкович “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи  2 21:03АПЛ. "Тоттенхэм" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Бэйлдан дубль!  8 20:54А Серия. "Интер" "Женоа"ни йирик ҳисобда таслим этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  97 20:39АПЛ. "Челси" – "Манчестер Юнайтед": Рэшфорд ва Жиру асосий таркибда!  35 20:09Махачев 9 кг ортиқча вазндан қутила оладими? UFC юлдузларидан яна кимлар шундай муаммога дучор бўлишган?  0 20:06“Барселона” ва “Боруссия” талашаётган футболчини “Ман Сити” илиб кетиши мумкин  0

Ла Лигада кутилаётган инқилоб ҳақида Янгиликлар

Ла Лигада кутилаётган инқилоб ҳақида

Бугун испан футболи ҳақида суҳбатлашамиз.

Криштиану Роналду 2018 йилда А Серияга кўчиб ўтиши билан испан футболининг қитъадаги гегемонлиги якунига етди. Ўсиш фақат рақобатли муҳитда содир бўлиши яна бир марта ўз исботини топди. Сўнгги 2 йилда испан грандларининг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсиз иштироки, "Реал" ва "Барса"нинг "Аякс", "Шахтёр", "Боруссия Мёнхенгладбах" сингари ўртамиёна клублар қаршисида "қалтираб қолаётгани" аҳволнинг жиддийлигидан дарак бермоқда.

Истайсизми-йўқми, испан футболининг асл кучи "Реал" ва "Барса"нинг ҳолатига, ички чемпионатдаги ўзаро рақобатига боғлиқ. "Атлетико"нинг бугунги лидерлиги эса кўпроқ ушбу 2 клубнинг кучсизланиши туфайлидир. Хуллас, Пиреней футболидаги "чўкиш" иллюзия эмас.

Шу ўринда кишининг хаёлига тарих исботлаган бошқа бир ҳақиқат келади: "Инқилоблар асосан инқирозлар замонида рўй беради". Демак, Испания чемпионатидаги навбатдаги революция яқин. 

Сизнингча бу ўзгариш ниманинг ҳисобига рўй беради, Перес суперюлдузларни трансфер қилиши ёки "янги Месси" пайдо бўлиши сабаблими? Ўйлашимча, испан футболининг эртаси кўпроқ мозий юлдузларининг номи билан боғлиқ бўлади. 

Мадриднинг ҳақиқий қироли

"Реал"нинг ҳар бир муваффақиятсиз ўйинидан кейин Зиданнинг ўрнига даъвогарлар рўйхати эълон қилинмоқда. Улар орасидан ҳақиқатга энг яқини Рауль Гонсалес варианти ҳисобланади. 

Биринчидан, у аллақачон клубнинг рамзига айланиб улгурган. "Реал"ни жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчидан яхшироқ биладиган бошқаси бўлмаса керак. 

Иккинчидан, болалар футболида тажриба орттирган Рауль 2019 йилда "қироллик клуби"нинг ёшлар жамоасида иш бошлади ва биринчи мавсумидаёқ Флорентино Перес манзилига "салом йўллади" (унинг жамоаси ёшлар ўртасида ўтказилган Чемпионлар Лигасида зафар қучди).

Учинчидан, жамоа раҳбариятининг ўзи ҳам сўнгги йилларда шундай услубни танламоқда. "Реал"нинг сўннги 3 мураббийи айнан "Кастилья"да тажриба орттирган мутахассислар ҳисобланишади.

Тўртинчидан, раҳбариятнинг трансфер сиёсати ўзгарганига анча бўлди. Перес ва унинг атрофидагилар суперюлдузлар учун катта маблағ сарфлаш ўрнига, потенциали бор вундеркиндларга эътибор қаратяпти. Зизуга эса тайёр футболчилар керак, у шу туфайли раҳбарият билан зиддиятга боргани ҳақидаги хабарларни ўқидингиз. Рауль эса ёшлар билан ишлаш салоҳиятини ўтган мавсумда кўрсатиб берди.

Шундай экан, агар Зиданнинг "Реал"и навбатдаги бор баҳор ҳавосини сезиши билан уйғониб, "шалпангқулоқ кубок"ни ютмаса, мавсум охирида Мадриднинг ҳақиқий қироли катта саҳнага қайтиши мумкин.

"Адашган ўғилнинг қайтиши"

"Барселона"даги ҳолат ҳам ўхшаш. Биринчи давра якунида пешқадам — "Атлетико"дан 13 очко кам жамғарган Рональд Куман муаммоли ўйинлари билан узоққа бормайди. Унинг ўрнини катта эҳтимол билан Қатар юлдузлар лигасида адашиб юрган Хави эгаллайди. У ўз даражасига мос бўлмаган чемпионатда етарлича ишлаб ҳам, "кўк-анорранглилар" таклифини рад этиб ҳам бўлди. Бундан ошиғини каталониялик мухлислар кечира олишмайди... 

Куман ҳам "Барса"нинг собиқ ўйинчиси эди, Хави Эрнандеснинг ундан устун жиҳати нимада? Гап шундаки, у клубнинг қон-қонига сингиб кетган "тики-така"ни энг мукаммал даражада эгаллаган 2 ўйинчидан бири эди. Хави 22 йиллик футболчилик фаолияти давомида орттирган тажрибасини мураббийлик салоҳияти билан умумлаштириб, клубни олдинги даражасига қайтариши мумкин. Маълумот учун, у бошчилик қилаётган "Ал Садд" Қатар чемпионатининг 15-туридан кейин 2-ўриндаги "Ал Духайл"дан 13 очко олдинда боряпти. Унинг дохаликлар билан шартномаси 30 июн куни якунига етади. Шундан кейин "Адашган ўғил" Каталонияга қайтса керак.

Тасаввур қилинг, "Эл Класико" яна Хави-Рауль тўқнашувига айланади. Бир авлоднинг икки вакили энди майдонда югуриб эмас, заҳира ўриндиғида ўтиргани ҳолда ғоялар, қарашлар воситасида курашишлари мумкин. Пиреней футболини аввалги даражасига қайтара олса, шу иккиси қайтаради. 

Воқеалар ривожини бирга кузатамиз. Championat.asia'ни кузатишда давом этинг!

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +15   

Фикрлар

+4   
27 янв 22:29:47
Пресс Секретарь
Menga maqola juda ham yoqdi. Shu ruhda davom eting. Real Madrid va Barselona ko'p g'alabalardan keyin erta haqida o'ylamay qo'ygandi, shuning uchun avlodlar almashinuvi amalga oshmay qolgandi. Hozir esa bu klublarning asosiy o'yinchilari qariyalar hisoblanadi. Lekin men Kuman haqidagi fikringizga unchalik qo'shilmayman. Kuman Barselona safida tamoman yangilangan, ona suti og'zidan ketmagan yoshlar bilan natija qilishga urinmoqda. Shu tomondan Kumanga qoyil qolsa arziydi. Ammo, Kumanning kamchiliklari bor. U prinsiplariga qarshi ish qilolmaydi. Masalan, Suaresni haydayman deb qo'ygan joyida, qol deyolmaydi. Puchni tushurmayman, u ozg'in degan joyida Puchni kam o'ynatyapti. Qolaversa, klub Grizmann, Pyanich, Trinkau kabi "yeb qo'ygan" transferlarini o'ynatishga majbur qilmoqda. Kumanga qolsa u hoziroq bular bilan xayrlashgan bo'lardi. Ularning o'rniga golland futbolchilarni chaqirar edi ishlashga. Lekin Kuman Barselonaning kelasi 10 yilligiga tamal toshi qo'yayotgan shaxs. O'rtadagi qiyin vaziyat Messi xolos. Umuman olganda raqobat haqida fikringiz juda yoqdi. Real Madrid va Barselona Atletik Bilbao, Real Sosyedad kabi jamoalardan yeb qo'yishi bu shunchaki daxshat. Ikki klub ham hozir ayanchli holda.
+4   
27 янв 14:52:35
Shakhbozbek_96
Hurmat qiladiganlarim orasida bu ikki inson. Faoliyatini jonajon klubida yakunlashga imkon berishmadi bu insonlarga. Totti singari faoliyatini yakunlaganda chiroyli yakun bo'lardi
+2   
27 янв 17:00:57
Temurkhan
Jasur_Barselona_Bunyodkor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir kun yaqinlashib qolar, o‘tib ham ketar. xD
АПЛга яқинлашиши учун (қуйига шўнғиши учун) АПЛ клублари 15 йил Евро кубокларни ўзиники қилиши керак, унгача АПЛ, А серия билан қўўшилиб хам Ла лигага тенглашолмайди.
+1   
28 янв 00:25:55
ПАХТАКОРЧИ
PLAYER NUMBER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Унда яхши! Илиқ фикрлар учун раҳмат! Саломат бўлинг!
Раҳмат, Сиз ҳам саломат бўлинг.
+1   
27 янв 17:32:50
Ko'ngil Ko'chalari
La Liga sinmaydi. Bir ikki uch yil pasayishi mumkin. Shunda ham kuboklar bo'yicha boshqa ligalar unga yaqinlashishiga bir necha yillar kerak bo'ladi.
+1   
27 янв 17:02:37
Samarano
Namuncha qisqa? O'ta sayoz maqola. Zidanni shalpanquloq olishiga o'zixam ishonmasa kerak ayni damda. Ololmagan taqdirdaxam ketishiga shubxam bor!
Ketgan taqtirdaxam Nigelsman bn aloqada bo'pturipti. Va + Xavi kelishini ishonch bn aytyabsiz lekin voqealar rivoji buni aksini ko'rsatyapti. Chunki xozirda Barsaning prezidentligiga nomzodlar orasidagi yaqqol favorit Laporta loixamda Xavi yo'q men Kumanga ishonch bildiraman deb aytib o'tdi!
+1   
27 янв 14:40:14
PLAYER NUMBER 10
"АПЛ" га барибир яқинлашаолмайди.
   
28 янв 00:29:37
PLAYER NUMBER 10
ПАХТАКОРЧИ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Раҳмат, Сиз ҳам саломат бўлинг.
Раҳмат!!!
   
28 янв 00:21:06
PLAYER NUMBER 10
ПАХТАКОРЧИ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳа, вақтинча!
Унда яхши! Илиқ фикрлар учун раҳмат! Саломат бўлинг!
   
28 янв 00:16:44
ПАХТАКОРЧИ
PLAYER NUMBER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сиз чиқиб кетгандингизку ака?
Ҳа, вақтинча!
   
28 янв 00:16:28
PLAYER NUMBER 10
ПАХТАКОРЧИ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Okaginasi. Кириб-чиқиб тураман. Гуруҳ иштирокчиларини фикрлари доим қизғин, муҳокама ва мунозаларга бой. Бу ерда тарихий фактлар тўғрисида ҳам сўз кўп боради, яна ўзаро ўйинлар ўтказасиз, футболни яхши тушунадиган йигитлар йиғилган, чамамда! Манда вақт камроқ. Сайтларга тез-тез кириб турсам-да, вақт йўқ ёзишмаларга.
Сиз чиқиб кетгандингизку ака?
   
28 янв 00:15:21
ПАХТАКОРЧИ
PLAYER NUMBER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ростан? Телеграмдаги никиз нима?
Okaginasi. Кириб-чиқиб тураман. Гуруҳ иштирокчиларини фикрлари доим қизғин, муҳокама ва мунозаларга бой. Бу ерда тарихий фактлар тўғрисида ҳам сўз кўп боради, яна ўзаро ўйинлар ўтказасиз, футболни яхши тушунадиган йигитлар йиғилган, чамамда! Манда вақт камроқ. Сайтларга тез-тез кириб турсам-да, вақт йўқ ёзишмаларга.
   
28 янв 00:08:33
PLAYER NUMBER 10
ПАХТАКОРЧИ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ваалейкум ассалом, яхшимисиз? Ман гуруҳ аъзосиман, фақат пренияларда ёзишмадим, ҳали.
Ростан? Телеграмдаги никиз нима?
   
28 янв 00:04:20
ПАХТАКОРЧИ
PLAYER NUMBER 10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассаламу алайкум! Яхшимисиз? Мен "СА" даги айрим юзерларни йиғиб "Telegram"да гуруҳ очганман, "FOOTBALL TIME" деган. Шу гуруҳга сизни таклиф қиламан, бизга қўшилинг. Гуруҳда қизғин муҳокамалар, баҳслар бўлади. Энг муҳими соғлом баҳслар, жанжалларсиз. Телеграмдан "@football_time_10" деб изланг " . " ники чиқади ва шу никга ёзинг. Мен сизни қўшиб қўяман. Бизга қўшилсангиз ҳурсанд бўлардим!
Ваалейкум ассалом, яхшимисиз? Ман гуруҳ аъзосиман, фақат пренияларда ёзишмадим, ҳали.
   
27 янв 23:56:18
PLAYER NUMBER 10
ПАХТАКОРЧИ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шундай, Сиз ҳақсиз!!! Кимга қанақа, билмадим-ку, но факт!
Ассаламу алайкум! Яхшимисиз? Мен "СА" даги айрим юзерларни йиғиб "Telegram"да гуруҳ очганман, "FOOTBALL TIME" деган. Шу гуруҳга сизни таклиф қиламан, бизга қўшилинг. Гуруҳда қизғин муҳокамалар, баҳслар бўлади. Энг муҳими соғлом баҳслар, жанжалларсиз. Телеграмдан "@football_time_10" деб изланг " . " ники чиқади ва шу никга ёзинг. Мен сизни қўшиб қўяман. Бизга қўшилсангиз ҳурсанд бўлардим!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика