Ла Лига. “Реал” “Малага”ни тор-мор этди

Sherzod Nurmatov
30 авг 2026, 22:17
“Реал” Ла Лиганинг 3-тури доирасидаги учрашувда “Малага” устидан йирик ғалабага эришди.

“Сантьяго Бернабеу” стадионида кечган баҳс Жозе Моуриньо жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

19-дақиқада Жуд Беллингемнинг чиройли яккаҳон рейдидан сўнг ҳисоб очилди, кўп ўтмай Альфонсо Эрреро ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 30-дақиқада Килиан Мбаппе ўз номини таблога ёздириб қўйди. Учрашув якунида эса Арда Гюлер сўнгги нуқтани қўйди (4:0).

“Реал Мадрид” – “Малага” 4:0

Голлар: Беллингем 19’, Эрреро автогол 26', Мбаппе 30', Гюлер 90+1'

“Реал”: Куртуа, Кукурелья, Хейсен, Рюдигер, Александер-Арнолд, Камавинга, Вальверде (Силва, 77), Винисиус Жуниор, Беллингем (Гюлер, 87), Браим Диас (Диоманде, 65), Мбаппе

“Малага”: Альфонсо Эрреро, Гарридо, Галилеа (Абайда, 74), Ресио, Пуга (Салинас, 60), Хоакин Муньос (Крус, 61), Мерино (Энрике, 87), Родригес (Мартинес, 46), Ларрубия, Дотор, Рубио

Огоҳлантиришлар: Рубио (66), Энрикес (90+3)

“Реал” Испания чемпионатининг дастлабки уч турида учта ғалабани қўлга киритди.



Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›