Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
03 мар 03:00
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
"Реал Мадрид" - "Хетафе" 0:1
Голлар: 39 - Мартин Сатриано
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба (24. Дин Хёйсен, 55'), 18. Альваро Фернандес, 14. Орельен Тчуамени (21. Браим Диас, 87'), 12. Трент Александер-Арнольд (2. Даниэль Карвахаль, 55'), 8. Федерико Вальверде, 45. Тьяго Питарч (11. Родриго, 55'), 15. Арда Гюлер (30. Франко Мастантуоно, 70'), 16. Гонсало Гарсия, 7. Винисиус Жуниор.
Захира: 13. Андрей Лунин, 43. Серхио Местре, 20. Франсиско Гарсия, 23. Ферлан Менди, 28. Хорхе Сестеро, 37. Мануэль Моран, 38. Сесар Паласиос.
"Хетафе": 13. Давид Сория, 17. Кико Фемения (23. Адриан Лисо, 58'), 22. Домингуш Дуарте, 16. Диего Рико, 24. Саид Ромеро, 21. Хуан Иглесиас, 15. Себастьян Боселли, 5. Луис Милья, 8. Мауро Арамбарри, 19. Луис Васкес (6. Марио Мартин, 70'), 10. Мартин Сатриано (3. Абделькадир Абкар, 90+1').
Захира: 1. Иржи Летачек, 20. Велько Бирманчевич, 12. Аллан Ньом, 41. Хорхе Монтес, 14. Хавьер Муньос, 18. Алекс Санкрис, 44. Адриан Рикельме.
Огоҳлантиришлар: 8 - Кико Фемения, 33 - Мауро Арамбарри, 64 - Диего Рико, 68 - Дин Хёйсен, 71 - Орельен Тчуамени, 79 - Адриан Лисо, 84 - Мартин Сатриано, 90+3 - Альваро Фернандес, 90+4 - Винисиус Жуниор, 90+7 - Адриан Лисо
Четлатиш: 90+5 - Франко Мастантуоно, 90+7 - Адриан Лисо (иккинчи сариқ карточка)
90+8. Ўйин якунланди.
90+6. "Хетафе" жарима зарбасини амалга оширди, Куртуа ушлаб олди.
90+5. Франко Мастантуоно қизил карточка олди. Пастдаги қаторнинг иккинчи гапини қайта ўқинг.
90+3. Дин Хёйсен ва Альваро Каррерас келаси турни ўтказиб юборишади. ЕЧЛга тайёргарлик, шекилли)
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Мастантуононинг дарвоза томон тепган тўпини Сория қайтарди.
87. Буёғига "Реал" вабанкка боради.
85. Ўйин асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганда Браим Диас майдонга тушишга тайёрланмоқда. Шу пайтда эса мадридлик мухлислар стадионни тарк этишмоқда.

79. Родриго ўткир бурчакдан боши билан тўпни марказга узатди, аммо тўпни бўш дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади...
75. Рюдигер бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ бўлди.
74. Винисиуснинг узатмасидан сўнг тўп "Хетафе" ҳимоячисининг қўлига тегди, бироқ ВАР бу вазиятни пенальти дея баҳоламади.
71. "Сантиаго Бернабеу"га 65 104 нафар мухлис ташриф буюрибди.
66. Вини "Реал" мухлисларини фаолроқ қўллашга чақирмоқда.
65. "Реал" марказий ҳужумида муаммо бор. Қанотдан ҳаволатиб узатилаётган тўпларни бош билан дарвозага йўллайдиган футболчи йўқ.
60. Вальверденинг берган зарбаси ноаниқ бўлди.
58. Винисиуснинг узатмасидан сўнг тўп Родригога келиб тушди, унинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
54. Мадридликлар бирйўла учта ўзгариш тайёрламоқда.
51. Питарчнинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлди, бироқ Сория ўз ўрнида.
50. Арамбарри "Реал" жарима майдончаси ичида рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарвоза томон зарба берди, Куртуа ушлаб олди тўпни!
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Ўйиннинг дастлабки бўлимидан кейинги статистика:
Тўп назорати - 79% - 21%
Дарвоза томон зарбалар - 6 - 6
Аниқ зарбалар - 4 - 1
Бурчак зарбалар - 4 - 1
Узатмалар аниқлиги - 91% - 69%
Қўполликлар - 3 - 13
Сейвлар - 0 - 4
45+6. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Мбаппе йўқ, Гонсало мўжизакор ўйин намойиш этмаётган пайтда икки бразилиялик - Родриго ва ижара асосида "Лион"га кетқизилган Эндрикнинг ўрни билинмоқда.
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
42. Винисиуснинг ҳаволатиб узатган тўпини Тчуамени боши билан дарвозага йўллади, Сория эса тўпни ушлаб олди.
40. "Реал" кетма-кет иккинчи ўйинки ўз дарвозасидан биринчи бўлиб тўп олиб чиқмоқда. Аввалроқ "Бенфика"га тезкор жавоб бера олганди, хўш, бу сафар-чи?

39. ГОЛ! Сатрианонинг узоқ масофадан берган зарбаси голга айланди!
36. Яхши ҳужум юзага келиши мумкин эди. Гюлер ҳужумни ўзи бошлади, Вини эса марказга - яна Ардага қайтарди, у Трентга, англиялик ҳимоячининг пасини эса "Хетафе" аъзолари қайтариб юборди.
33. Ўйин бироз сокинлашиб қолди. Охирги 10 дақиқада хавфли ҳужум кўрмадик.
26. Икки дақиқа ичида Рюдигер ва Рико ўртасида икки марта тўқнашув содир бўлди.
24. Арда ажойиб финт билан рақиб жарима майдончасига кириб бориб, зарба берди, Сориядан сейв!
19. Феде бугун узатмаларда фаол. Бу сафар жарима майдончасига узатган тўпи анча кучли бўлди, ҳеч ким ета олмади.
13. Вини!!! Бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни дарвозага йўллади, бироқ Сория оёқлари билан тўп йўналишини ўзгартириб юборди. Даҳшат вазият!
13. Вальверде Гарсияга яхши пас берди. Аммо Гонсалонинг зарбаси секин чиқди, дарвозабон ушлаб олди.
10. Рикодан хавфли зарба! Тўп дарвозага етмасданоқ Трент қайтариб юборди, сал қолса ҳисоб очилиши мумкин эди!
8. Дастлабки 8 дақиқа ичида 5 тадан кўп қўполлик "Хетафе"да. Натижада ўнг қанот ҳимоячиси сариқ карточка "ишлаб олди".
6. Хўп, ўйинга қайтамиз. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар қўполлик ишлатмоқда кўп.
5. Мбаппе ва Беллингем лазаретда. Асосий таркибда Гарсия ва Питарч ўйнамоқда. Аммо Родриго захирада...
4. Куни кеча "Барселона" ғалаба қозониб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Агар бугун "Реал" мағлуб бўлса ёки дуранг ўйнаса рақобатчисини ўзидан узоқлаштириб юборади.
2. Дастлабки зарба Винидан бўлди. Вальверде узатиб берган тўпни бразилиялик ҳужумчи ўнг оёққа тўғрилаб олиб зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.
1. Учрашувга старт берилди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни "Реал Мадрид" ва "Хетафе" қарама-қаршилиги матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар