Ла Лига клуби ўз ҳужумчисини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди

Alisher
31 янв 2020
"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфорднинг жароҳати сабаб форвард қидиришни давом эттирмоқда.

"Реал Сосьедад" эса манчестерликларга ҳужумчи Виллиан Жозени ижарага олишни таклиф қилган.

Бундан ташқари, испан клуби ва 28 ёшли бразилиялик футболчининг трансферига қизиқаётган "Тоттенхэм" музокаралар олиб бормоқда.

Олдинроқ, "Сосьедад" ҳужумчи учун 50 миллион евро хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Виллан Жозе жорий мавсум Ла Лигада 20та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports