Куртуа жамоадошларига ёзда “Реал”га ўтишини айтди
22 дек 2016 22:58
Янгиликлар
Куртуа жамоадошларига ёзда “Реал”га ўтишини айтди
“Челси” посбони Тибо Куртуа кейинги йил ёзда “Реал” футболчисига айланиши мумкин.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, дарвозабон аллақачон клубдаги ҳамкасбларига ушбу мавсум якунига кўра Мадридга кўчиб ўтиши ҳақида гапириб ўтган.
“Қироллик клуби” “Челси” билан ушбу трансфер борасида музокараларни бошлаган. Аммо “кўклар” хўжайини Роман Абрамович белгиялик посбони осонликча қўйиб юбормоқчи эмас.
Ушбу мавсумда 24 ёшли Куртуа жамоаси иштирок этаётган барча турнирларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ўтказди. 10 та беллашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, Англияга келишига қадар ушбу дарвозабон Мадриднинг “Атетико” клуби шарафини ҳимоя қилган.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар