UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди  0 17:45Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади  9 17:12Жоржо Кьеллини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтди  10 16:40Уялмайсанми? Логотипни бошқалардан ўғирлаган клублар (2-қисм)  23 16:39“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди  7 16:28Сирожиддин Сайфиев вафот этди   78 16:21ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди  6 16:13ЕЧЛ. Бугун Роналду Мадридда, "Сити" Германияда меҳмон  20 15:58Икардининг хотини ўзи ҳақида ёзилган мақолани шармандалик деб атади  12 15:48“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди  21 15:44Olamsport: Шоҳжаҳон навбатдаги жанги ҳақида гапирди, Ломаченконинг рақиби расман маълум бўлди  2 15:26Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан матбуот анжумани 22 февраль куни соат 17:30да бошланади  8 15:21Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи ўйинлари тақвими  2 15:20Сарри "Челси"ни тарк этса, клуб унга миллионлаб фунт тўлаб беради  10 15:06Фердинанд: "Ливерпуль" "Бавария"ни мағлуб этади"  15

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади Янгиликлар

Кун қаҳрамони - Жасур Ҳасанов кеча Беғамов берган саволни эслади

ОЧЛ-2019 саралаш босқичи доирасидаги АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов Олмалиқдаги тарихий баҳсдан кейин қуйидаги фикрларни билдирди.

"Авваламбор барчага раҳмат! Ғалаба орқали барчани хурсанд этганимиздан хурсандмиз. Қийин баҳс бўлишини аввалдан билардик. Шунга монанд баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва журналистларга раҳмат. Ажойиб ғалаба билан Олмалиқ ва ўзбекистонлик ишқибозларни табриклайман", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди бугунги учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Жасур Ҳасанов. 

Шундан сўнг сайтимиз мухбири Жаҳонгир Фазуллаев қаҳрамонга айланган футболчини микст-зонада тўхтатиб, унинг фикрлари билан қизиқди.

- Кечаги матбуот анжуманида айнан сизга АГМКни етакчиси ролида кўришаётгани ҳақида савол беришганди. Бугун ўша фикрлар тасдиғини амалда исботладингиз. Таассуротлар қандай?

- Ҳа, эсимда. Шаҳбоз Беғамов савол берганди. Ўшанда у мени ОЧЛда бешта жамоа сафида ўйнаганимни келтириб, АГМКда ҳам етакчига айланашимни кутаётганини таъкидлаганди. Гап етакчиликда эмас. Муҳими, бир жамоага айланиш керак. Тўғри, ўз тажрибамдан келиб чиқиб жамоани ортимдан эргаштиришим зарур эди. Бугун ҳам иккинчи голни ўтказиб юборгач, болларни йиғиб, уларни ёнаётган кўзига қараб: "Икки оғиз тўғри тушунтирдим".

Иккинчи голдан кейин ётиб қолганим? Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки футболда баъзида керак пайт айёрлик ҳам ишлатиш керак. Ўша вазиятда мен жамоа манфаати учун бироз айёрлик ишлатдим. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Кейинги ўйинга тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Ҳали миссия тугагани йўқ.


Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда АГМКнинг барча голларига Жасур Ҳасанов ассистентлик қилди. Ҳасанов мазкур баҳсда ўз ҳисобига 4та голли узатни ёзиб қўйди.

Жасур Ҳасанов расман АГМК - "Истиқлол" (4:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Рейтинг: +104   

Фикрлар

+17   
12 фев 19:20:33
Акмал Тўрақулов
Қойил Жасур! Отангга рахмат!
Омадингни берсин!!!
+15   
12 фев 19:28:08
футбол клуб
Миржалол Қосимов Ж Хасановни яна ёшлигига қайтаради шекилли
+10   
12 фев 19:17:36
Azizbek Rustamovich
Haaa erkak erkak...
+9   
12 фев 19:17:34
Sherzod Chelsea
Офарин Жасур
+6   
12 фев 19:28:13
Sherzodbek Neftchi
Ўзбекча КЭМБЕК бўлди. Ғалабалар билан барча мухлисларни табриклайман. Кейинги ўйинларда ҳам жамоаларимизга омад.
+6   
12 фев 19:28:01
zafarbek9241
TJ da 75-80- daqiqlardan keyin o'yinni kuchaytirib bera oladigan futbolchi Jasur Hasanov. TJ ga xali foydasi tegadi.
+5   
12 фев 19:23:42
M S N
Яшавор Жасур. Узбек Футболидаги Самый лучший игрок!
+5   
12 фев 19:20:11
РЕАЛ .МАДРИД
ОЛМАЛИКНИ КЕНГИ УЙНИГА ОМАД.
ПАХТАКОРГА ХАМ ОМАД. ОЛГА. УЗБЕКИСТАН
+5   
12 фев 19:17:09
Like
Asosiy o'yinda g'alaba qozonib, guruh bosqichiga chikilar endi Olmaliq
+4   
12 фев 19:22:49
Ixtiyorjon Xoshimov
Ee gap yo'q, rahmat. OK 2011 da ham katta foyda keltirgandi.
+3   
12 фев 19:49:51
Ikks
футбол клуб фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Миржалол Қосимов Ж Хасановни яна ёшлигига қайтаради шекилли
Жасур Ўзбекистон кубоги финалидаги ғалабада ҳам асосий рольни ўйнаган
+3   
12 фев 19:35:38
KANIMEH
Иеее Жаска актёрми ) главный ғалаба молодец.
+3   
12 фев 19:20:20
Jololdin Yuldashev
Куперни этиборидан четда колибдида бу уйинчимиз. Фойдаси тегармиди ОФК да
+3   
12 фев 19:18:04
Bahodir Abdusaitov
Jasur aka rahmat kottakon...
+2   
12 фев 22:26:33
Паоло мальдини
Жасур! Санга гап йо. Мужик! Сан шундай иш тутгинки, Миржалол; "болада айб йо"деб юрмасин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг