

Гиггз ўз жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушмоқда.
"Класс ‘92" учун Робби Сэвиж, Раймон ван дер Гоув, Микаэль Сильвестр каби номлар ўйнади.
Ники Батт яна ўйинда.
Ўйин деярли 12 минг мухлис йиғди, уларнинг кўпчилиги ўз кумирлари билан кўришиш учун майдонга югуриб чиқишди.
Ишқибозлардан бири нафақат майдонга тушди, балки дарвоза тўсинига осилиб олди.
Райан Гиггз пенальтидан чиройли гол урди.
Англиянинг 8-дивизиони вакили бўлган "Солфорд" юлдузлардан иборат бўлган ўз хўжайинларини аяб ўтиришмади ва уларни 5:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Пол Скоулз майдонни шунчаки тарк эта олмайди.
Юлдуз билан селфи қилишга уриниш.
Ушбу учрашувдан мақсад вақтни хушчақчақ ўтказиш билан бирга клуб учун пул йиғиш эди. Юлдуз хўжайинлар ўз олдиларига 15 йилдан сўнг "Солфорд"ни чемпионшипга олиб чиқишни мақсад қилишган.
Толибжон Қосимов тайёрлади



