UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  0 22:25ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 2:0 (матнли трансляция)  80 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  6 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

Кучли-бешлик: Барча эътибор Лион шаҳридаги марказий ўйинга қаратилади Янгиликлар

Кучли-бешлик: Барча эътибор Лион шаҳридаги марказий ўйинга қаратилади

Бугун Европа кучли-бешлигига кирувчи Германия ва Франция чемпионатларида тур ўйинлари старт олади.

Куннинг марказий учрашуви шубҳасиз Лиондаги "Стад де Лумиереш" стадионида бўлиб ўтади. Бруно Женезио бошчилигидаги "Лион" жамоаси ўз уйида турнир етакчиларидан бири "Монако"ни меҳмон қилади.

Айни пайтда "Лион" турнир жадвалида ўзига хос бўлмаган 8-ўринда бормоқда. Шу боисдан ҳам жамоа ўз майдонида ўтадиган жиддий рақибга қарши баҳсда фақат ғалабани кўзлаб тушишдан бошқа чораси йўқ.

Жамоа ўз уйидаги жорий мавсумдаги ўтказилган 6 учрашувдан 3тасида ғалаба ва яна шунчасида дуранг қайд этган. Ҳозирча ўз уйида мағлубиятга учрамаётган "Лион" учун "Монако" тўсиғи анча жиддий қаршилик тақдим этади.

"Монако" эса пешқадам ПСЖни қувишда давом этмоқда. Жардим жамоаси ўтган йили Лион сафаридан 3 очко билан қайтишни уддасидан чиққанди. Бу йили эса бу ишни яна такрорлаш уларни қўлларидан келадими? Бу саволга ушбу ўйин орқали жавоб оламиз.

Франция чемпионати, 9-тур.

"Лион" - "Монако" (23:45)

"Стад де Лумейреш" стадиони.

Бош ҳакам: Беноит Бастиен.



Шунингдек, бугун Германия Бундеслигасида ҳам тур учрашувлари бошланади. Турни "Штутгарт" ҳамда "Кёльн" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради.

Ханнес Волф бошчилигидаги "Штутгарт" мавсумни анча кўтаринки руҳда бошлаганди. Аммо охирги ўйинларда жамоанинг натижалари пасайди ва турнир жадвалида ҳам анчагина пастга шунғиди. Аммо "Штутгарт" жамоаси жорий мавсумда ҳали ўз уйида мағлубиятга учрагани йўқ. "Кёльн" эса Петер Штогер бошчилигида янги мавсумни жуда бўш ўтказмоқда. Жамоа фақатгина 6-турга келиб ўзининг дастлабки очкосини қўлга киритганди. Турнир жадвалининг энг охирги поғонасида бораётган "Кёльн" ва Штогер учун "Штутгарт"га қарши баҳс жуда аҳамиятли.

Мавсумни жуда муваффақиятсиз ўтказаётган "Кёльн" учун буёғидаги барча ўйинлар деярли финалга тенг бўлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқадиган бўлсак, "Штутгарт"га "Кёльн" анчагина хавф туғдириши аниқ.

Германия Бундеслигаси, 8-тур.

"Штутгарт" - "Кёльн" (23:30)

"Мерседец-Бенц Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Бенжамин Кортус.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика