Кристоф Гальтье мавсум охирида ПСЖдан кетишини сезиб турибди

Omonjon To`xtamirzayev
17 апр 2023, 18:59
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье ёзда жамоадан кетишини тушуниб турибди.

Мураббий футболчилардан мавсумнинг қолган қисмида максимал куч билан ўйнашни ва чемпионликни қўлга киритишни сўраган. У юқори нотада жамоани тарк этмоқчи.

Парижликлар Франция чемпионатида етакчилик қилишмоқда. Охирги турда ПСЖ таъқибчилиридан бири "Ланс"ни (3:1) ҳисобида мағлуб этди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: L'Équipe