"Кристал Пэлас" "Атлетико" собиқ ўйинчисини Европага қайтармоқчи

Alisher
24 янв 2020
"Далянь Ифан" ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско қишда Европага қайтмоқчи.

"Кристал Пэлас" 26 ёшли футболчининг ижараси борасида Хитой клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Аммо, Каррасконинг ҳали Лондон жамоасига ўтишни хоҳлаётгани маълум эмас, аммо Европада ўйнаш иштиёқи туфайли клубнинг таклифини қабул қилиши мумкин.

Бироқ, музокараларнинг ушбу босқичида "Кристал Пэлас" Хитой клуби билан келишиши керак, шундан сўнг ярим ҳимоячининг фикри инобатга олинади.

Эслатиб ўтамиз, Карраско 2015 йилдан буён Бельгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Тажрибали ўйинчи 2015-2018 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports