Криштиану Роналду сешанба куни тўртинчи «Олтин бутса»ни қабул қилиб олади
11 окт 2015 17:00
Янгиликлар
Криштиану Роналду сешанба куни тўртинчи «Олтин бутса»ни қабул қилиб олади
Кейинги ҳафта бошида «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга ўтган мавсум учун «Олтин бутса»ни топширишади.
Маросим сешанба куни Мадридда бўлиб ўтади. Криштиану Роналду тўртинчи марта «Олтин бутса»ни қабул қилиб олади. У 2008, 2011, 2014 ва 2015 йилларда ушбу совринни қўлга киритди.
Шундай қилиб, 30 ёшли Португалия терма жамоаси сардори 1968 йилдан буён УЕФА тасарруфидаги лигаларда кўп гол урган футболчиларга топшириб келинаётган совринни қўлга киритиш бўйича рекордчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ўтган мавсумда Испания чемпионатида 48та гол урди.
Фикрлар