Криштиану Пенальти
27 июн 2021 22:35
Янгиликлар
Криштиану Пенальти
У Платинини ортда қолдириб, мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, бешта Европа чемпионатида майдонга тушган илк футболчига айланди, миллий терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини такрорлади ва ҳоказо.
Евро-2020'да Криш аллақачон бешта гол урган — шундан учтаси пенальтидан киритилди. Уларнинг байрам қилиши ҳатто Венгрия терма жамоаси бош мураббийини ғазаблантирди:
Криштиану ва пенальти — бу ҳақиқатан ҳам ўзига хос бирлашма.
Роналдуда пенальтидан урилган 139 та гол мавжуд. Унинг ортидан Месси келмоқда, ундан кейин ҳеч ким
XXI асрда ҳеч ким Криштиану Роналду каби пенальтиларни аниқ амалга оширмаган. 2005 йилдан буён португалиялик бомбардир 166 марта 11 метрли нуқтадан ўқ узди. Шулардан 139 таси дарвоза тўридан жой олган бўлса, 27 тасида Роналдунинг омади чопмаган, конвертация — 84%. Унинг энг машҳур пенальтиси Чемпионлар Лигаси финалидаги Атлетикога урган голи бўлса керак.
Унинг ортида фақат Лео Месси бор — 100 та муваффақиятли пенальти ва 29 та ноаниқ ижро. Учинчиси эса жудаям узоқда — Златан Ибрагимович (84 гол/16 ноаниқ зарба).
Рақамларни шунчаки солиштириб кўринг: Криш Мессидан 39, Златандан 55 пенальти кўпроқ аниқ амалга оширди. Биргина Стивен Жеррард бутун фаолияти давомида ушбу нуқтадан 54 маротаба зарба берган ва 46 гол урган.
Агар Роналду фаолиятидаги дастлабки йилларда 11 метрлик нуқтага яқинлашганда, натижаси янада юқори бўлиши мумкин эди. Аммо "Спортинг"да унга пенальтини умуман ишонишмади, "МЮ"да эса унга фақат учинчи йил зарба беришга имконият тақдим этишди. Шунда ҳам, аввал Англия Лига Кубоги ўйинларида.
Қуйидаги видео тарихий лаҳзадир: Криштиану фаолиятидаги биринчи пенальтини аниқ амалга оширди ва "Вест Бромич"га қарши ўйинда (3:1) ҳисобни очди. Жабрланган посбон — Рассел Холт. Кулгили, аммо фаолияти давомида унга тепилган барча пенальтилар гол бўлган. 30 тадан 30 та!
Қизиғи шундаки, Криш аллақачон учинчи пеналтисида "қовун тушириш"ди. "Вест Бромич"дан кейин у 2006 йилги Жаҳон чемпионатида Эрон дарвозасини ишғол қилди, кейинги пенальтисида эса Португалия ва Дания ўртасидаги ўртоқлик ўйинида у тепган тўпни дарвозабон Томас Соренсен тўпни ушлаб олди.
Роналду "Ювентус"да пенальтидан дарвозанинг учдан бир қисмига тенг равишда зарба беради. Унинг зарбаларига тайёрланиш бефойда
Энди Роналду пенальти тепаётганини тасаввур қилайлик. Хаёлингизга келган биринчи нарса нима? Тўғри, Криш чуқур нафас олиб, югуриб келган ҳолда чап томонга кучли зарба беради ва дарвозабон ҳатто тўпга яқинлашолмайди.
Бу тахминан Роналдунинг "Ювентус"га келишидан олдинги ҳолат. Масалан, "Реал Мадрид"даги беш мавсум сегментини оладиган бўлсак (2012/13 дан 2016/17 гача), у ҳолда чап бурчакга йўналтирилган зарбалар нисбати 60% дан ошади.
Тўғри, кейинчалик Италияда сўнгги мавсум олдидан (2017/18) ўзгариш содир бўлди: Криш тўсатдан бошқа бурчакка муҳаббат қўйди. У 70% тўпни ўнгга, фақат 30% ини чапга йўллаган.
Роналду "Ювентус"да рақамларни янада барқарорлаштирди. Мана унинг сўнгги уч мавсумдаги пенальтилари: 40 та зарба, 35 та гол, зарбалар дарвозанинг ҳар уч қисмига деярли тенг тақсимланган.
Бу статистикани кўриб, унинг навбатдаги зарбасини тахмин қилишга уринаётган дарвозабон учун бу ҳақиқий жаҳаннам.
Математикани жинингиз суймаса ҳам илмий тарафдан у билан ҳисоблашишга мажбурсиз. Математик жиҳатдан назар соладиган бўлсак, дарвозабон реакцияга киришиши ва маълумотни қайта ишлаш учун камида 0,1 сония сарфлайди, яна 0,1 сонияни отилиш учун. Заргага етиб бориш учун яна 0,53 сония керак — жами 0,73.
Тўп 11 метрдан дарвоза чизиғига атиги 0,4 сонияда етиб боради. Агар сиз 0,33 сонияда ҳаракат қилишни бошласангизгина бурчакка берилган зарбани қайтаришингиз мумкин экан.
Дарвозабонлар деярли ҳар доим тахмин қилишади. Агар дарвозабон тахмин қилмаган бўлса ҳам, эҳтимол у сезилмайдиган майда ҳаракатни (қадам ташлаш, бирор бурчакка силжиши) амалга оширади, бу эса 0.33 сонияни йўққа чиқаришга имкон беради.
Криш зарбасида эса тўпга реакция қилиш мутлақо қийин — унинг тепган тўпи ўртача 0,4 сониядан тезроқ боради.
Албатта, дарвозабонлар кўпинча тахмин қилади. Агар зарба посбон ўйлаган эмас, умуман бошқа бурчакка йўлланса, унда мухлислар ва жамоадошлари дарвозабон нима учун қотиб қолганини ва ҳатто отилишга уринмаганлигини тушунишмайди. Кипернинг ўзигина буни яхши англайди.
***
Роналду 1/8 финалда яна пенальти тепадими-йўқми, буни бугун тунда билиб оламиз.
Фикрлар