UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Евро-2020 саралаши. Франция - Молдова 2:1  0 07:30Евро-2020 саралаши. Сербия - Люксембург 3:2  0 07:25Евро-2020 саралаши. Португалия - Литва 6:0  1 07:20Евро-2020 саралаши. Англия - Черногория 7:0  0 07:15Ўртоқлик учрашуви. Украина - Эстония 1:0  0 07:10Евро-2020 саралаши. Туркия - Исландия 0:0  0 07:05Евро-2020 саралаши. Чехия - Косово 2:1  0 04:00"Бавария" тен Хаг, Пеп ва Тухелдан бирини танлаши лозим. Клубга бир неча йиллик мураббий керак  4 02:59Евро-2020 саралашида Португалия ва Англиядан йирик ғалабалар, Кейн ва Роналдуда хет-трик  49 01:58Англия терма жамоаси ҳисобидаги расмий учрашувлар сони мингтага етди  3 01:02«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов   47 00:49ЖЧ саралашидаги рақибимиз амалдаги қитъа чемпионлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди  6 00:31Сўнгги дақиқалар ва яна аламли мағлубият ГАЛЕРЕЯ  42 00:28Истамбулдаги ўйин туркларни Евро-2020 финал босқичига олиб чиқди  8 23:41ЖЧ-2022 саралаши. Иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқа оламизми? (жадвал)  86

"Ростов" сўнгги дақиқаларда 2та гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Шомуродовдан голли пас Янгиликлар

"Ростов" сўнгги дақиқаларда 2та гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Шомуродовдан голли пас

"Краснодар" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Россия Премьер-лигаси 15-тур учрашуви якунига етди.

Краснодар

Ivan Ignatyev - 90', Uros Spajic - 90'

Премьер-лига . 15-тур

03/11/2019, 18:30

2
:
2
Тугади

ФК Ростов

Алексей Ионов - 34', Алексей Ионов - 41'

Стадион: Krasnodar Stadium

45'
90'
46'  Kristoffer Olsson (Daniil Utkin)
72'  Мануэл Фернандеш (Younes Namli)
75'  Маркус Берг (Ivan Ignatyev)
90'  Ivan Ignatyev
90'  Magomed-Shapi Suleymanov
90'  Uros Spajic
90'  Younes Namli
34'  Алексей Ионов
34'  Eldor Shomurodov
41'  Алексей Ионов
53'  Ивелин Попов
57'  Еременко
63'  Dmitri Chistyakov
69'  Ивелин Попов (Baktiyor Zaynutdinov)
77'  Baktiyor Zaynutdinov
79'  Хорен Байрамян (Aleksandr Saplinov)
86'  Danil Glebov (Рагнар Сигурдссон)

"Краснодар" – "Ростов" 2:2

"Stadion Akademii FK Krasnodar"

Голлар: 0:1 – 34 Ионов, 0:2 – 41 Ионов, 1:2 – 90 Игнатьев, 2:2 – 90 Спайич.

"Краснодар": Сафонов, Мартинович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон (Уткин, 46), Вильена, Фернандеш (Намли, 72), Сулейманов, Ари, Берг (Игнатьев, 75).

"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Попов (Зайнутдинов, 68), Глебов (Сигурдссон, 86), Ионов, Еременко, Байрамян (Саплинов, 79), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Попов (53), Еременко (57), Чистяков (63), Зайнутдинов (77).




БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Ростов" яна гол ўтказиб юборди! 2:2!!! Қанотдан ҳаволатиб узатилган тўп Спайичнинг бошини топди ва у дарвозани ишғол қилди.

90+3. ГОЛ! 1:2! Игнатьев ўз мақсадига эришди. Дарвозабон билан бирга бир чиққан Игнатьев бу сафар гол ура олди.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Бугун "Краснодар"нинг куни эмас экан. Игнатьев дарвозабон билан бирга бир чиқди. Зарбадан сўнг тўп Бабуринга тегиб Ари томонга борди. Аммо Ари ҳам дарвозани ишғол қила олмади.

87. "Ростов" мухлислари "Столица юга" дея ўз жамоасини қўллаб-қувватлашмоқда. Ҳақиқатдан ҳам - Россия жануби из йеллоу! Маълумот учун: Краснодар ҳам Россия жанубида жойлашган.

86. "Ростов" сафида сўнгги ўзгариш: Глебов ўрнига Сигурдссон майдонга тушди.

83. Шомуродов тўпга эгалик қилиши билан уни олдинга ташлади, аммо ҳимоячи ўз дарвозасига яқинроқ бўлгани учун тўпни эгаллаб олди.

81. Шапидан ажойиб зарба, аммо Бабурин тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

80. Мартиновичнинг боши ёрилган ва қон оқмоқда. Аммо ҳакам буни пайқамади ва учрашув давом этяпти. 

79. Ўзгариш: Байрамян ўрнига Саплинов майдонга тушди.

78. "Краснодар"дан хавфли ҳужум, аммо зарба ҳужумдек хавфли чиқмади. Посбон секин думалаб келаётган тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

77. Бахтиёр қоида бузди. Ҳакам Зайнутдиновга сариқ карточка кўрсатди.

75. Ўзгариш: Берг ўрнига Игнатьев майдонга тушди.

73. Стадион суҳандонининг айтишича, бугунги ўйинни кўриш учун аренага 34 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди.

72. Ўзгариш: Фернандеш ўрнига Юнес Намли майдонга тушди.

68. Ўзгариш: Ивелин Попов ўрнига Бахтиёр Зайнутдинов майдонга тушди.

67. "Ростов"нинг узоқ давом этган комбинацион ҳужуми Байрамяннинг тўп олдириши билан якунланди.

64. Бабуриннн! Маркус Берг узатмани дарвозага бурди. Аммо дарвозабон ажойиб ҳаракат билан тўпни майдондан чиқариб юборди.

61. ГОЛ! Йўқ! Фернандеш тўпни қанотдан узатганда тўп майдонни тарк этиб, қайтган экан. Ўша вазиятда Ари тўпни дарвозага жойлади, аммо ён ҳакам байроқчани кўтариб, тўпни дарвозабон ўйинга киритиши кераклигини кўрсатди.

60. "Краснодар"нинг ўйини ўхшамаяпти, аммо Роман Ерёменко ҳам тўпни олдиришда давом этмоқда.

57. Ерёменко қарши ҳужумга ўтишда ноаниқ пас берди ва тўпни олиб қўйиш учун қўполлик ишлатди. Сариқ карточка.

55. Шарҳловчиларнинг айтишича, "Ростов" президенти ва директори ВИП трибунада эмас, "Ростов" захира ўриндиғи ортидаги трибунада ўйинни кузатишаётган экан.

53. Поповга сариқ карточка кўрсатилди. Жамоа сардори қоида бузгани учун жазоланди.

49. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Арининг бош билан узатмасидан сўнг тўп Шапига тушди, дарвоза бўшлигига қарамай Сулейманов аниқ зарба бера олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзгариш: Олссон ўрнига Уткин майдонга тушди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда.

ТАНАФФУС! Голларни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин

45+1. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бабурин биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида сейв ижро этишга эришди.

42. Ўйинда тўхталиш. Рефери ВАРга мурожаат қилган кўринади. Ҳаммаси жойида, ўйинни давом эттириш мумкин.

41. ГОООЛ! Тўп "Краснодар" жарима майдончаси ичига узатилди. Ҳимоячилар уни қайтаришда хатога йўл қўйишди ва Ионов ўзига келган тўпни дарвозага қарата тепди. Бу сафар ҳам у дарвозани ишғол қила олди.

40. Марказга яқин ҳудудда Роман Ерёменко йиқитилди. Шарҳловчилар эса Шомуродовни "ақлли йигит" деб, уни мақташда давом этишмоқда.

34. ГОООЛ! Шомуродов тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилаётгандек кўриниб, тўпни Ионовга ташлаб кетди. Алексей эса ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди. Шомуродовдан голли пас!

31. "Ростов"нинг навбатдаги қарши ҳужуми Романнинг тушунарсиз зарбаси билан якунланди.

27. ЗАРБА! Шапи Бергнинг узатмасидан сўнг тўпни рақиб дарвозасининг яқин бурчагига жойлашга уринди, бироз ноаниқ.

25. Учрашувнинг дастлабки 25 дақиқасида "Краснодар" кўпроқ тўпга эгалик қилди, ростовликлар иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қилишяпти.

19. Шомуродов ўз жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга отланди. Аммо у тўпни узатган "Ростов"нинг бошқа футболчиси узатмада бироз адашди.

18. Шарҳловчиларнинг сўзларига кўра, Шомуродов 700 минг доллар эвазига "Ростов"га ўтган экан.

16. Маркус Берг "иккинчи қават"даги курашда бошидан жароҳат олди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатиб, футболчининг бошини бойлаб қўйишди.

13. ЗАРБА!!! Роман Ерёменко қарши ҳужумни узоқдан зарба билан якунланди. Сафонов сейв амалга оширди.

12. РПЛ турнир жадвалига эътибор берган бўлсангиз, "Ростов" 29 очко билан 3, "Краснодар" эса 28 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

10. "Ростов" жарима майдончасига узатма, Бабурин тўпга чиқишда адашди, аммо Шапи ва Ари тўпни талашиб қолгани туфайли ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди.

9. Бу сафар Шомуродов жамоадошидан тўпни қабул қилди ва жарима майдончасига кирди. Ҳамюртимиз рақиб ҳимоячисини алдаб ўта олмади ва тўпсиз қолди.

7. "Ростов" рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди. Аммо узатма "Краснодар" посбонининг қўлига бориб тушди.

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Шомуродов рақибнинг хато узатмасидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва тезда қарши ҳужумга ўтди. Элдор очилиб бораётган Алексей Ионовга тўпни узатди. Ионов дарвозабон билан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.

2. Учрашувдаги дастлабки қоидабузарлик Шомуродов томонидан амалга оширилди. У тўп учун курашда оёғини баланд кўтариб, хавфли ўйнади. 

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар ўша машҳур мусиқа остида майдонга чиқиб келишди.

- 35 074 мухлис сиғадиган "Краснодар" стадиони бугун тўлади. Чунки "Краснодар" - "Ростов" учрашуви учун чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинди.


- "Ростов" президенти ўз ёнидан 2,5 млн. рубль сарфлаб, ростовлик мухлисларнинг Краснодарга бориш харажатларини ўз бўйнига олган эди. У ваъдасида турди.



- Ассалому алайкум сайтимизнинг қадрли ўқувчилари. Баҳс бошланишига бир неча дақиқалар бор. Ўйин стартигача сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз.

"Краснодар" – "Ростов" 0:2

Гол: Ионов 34, 41.

"Stadion Akademii FK Krasnodar"

"Краснодар": Сафонов, Мартынович, Рамирес, Петров, Спайич, Ольссон, Вильена, Фернандеш, Сулейманов, Ари, Берг.

"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Чернов, Хаджикадунич, Попов, Глебов, Ионов, Еременко, Байрамян, Шомуродов.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+19   
03 ноя 18:14:07
new smartphone
МАТЧ ПРИМИЕР канали айни дамда бепул куриш имконияти купчиликда бор. Айникса спутник антеннада бепул курсатяпти кимда парабалик 90см юмалок антенна болса ABS 2A 75e градусга созланг 11605v43200 трансподерда бемалол куриш имконияти мавжуд бепул очик хеч кандай кодланган эмас. Хамма курсин овоз беринг шу комментга
+10   
03 ноя 20:38:56
Ахмад Хоразмий
Яна ва яна такрорлайман, Шома кишдаёк жамоасини ўзгартириши керак, валадизино Эрёменко бор экан кўкариши кийин бу жамоада
+10   
03 ноя 18:49:37
Laziz_14_04
Bu eryomenka odam bo'lmaydi Eldorni birga bir chiqarib yuborishi mumkin vaziyatda o'zi zarba berdi Krilya Sovetovda hamma futbolchilar Sobolyevga o'ynaydi
+9   
03 ноя 20:35:17
Xurshid Alkarov
Juda alam qildi juda 4 daqiqa chidab berolmadi Rostov.
+9   
03 ноя 20:34:45
SUPER Frankie Lampard
Chichvorlarineeeeee
Bulayam o'zimizani futbolistlaga o'xshaganakandeeee
+9   
03 ноя 20:30:47
Searcher Man
90 га чидаб 6 минутга чидамадинг Ростов (((
+8   
03 ноя 20:35:50
Don Karleon
Баттар булларинг, Ростов уйинчилари умуман пас билан уйнамади Элдор бир мартаям дарвозага зарба бермади. Краснодарнинг пасларига гап йук агар Элдор Краснадарда уйнаганида бугун камида иккита гол урарди. Еременкони йукотиш керак
+8   
03 ноя 18:21:22
Albatros
Play Market'дан Час ТВ деган программани кўчириб олсангиз ичида Россия каналлари бор. Траффик кам кетади. 300 мегабайт етади шу футбол учун.
+7   
03 ноя 19:26:30
Равшанбек-ота
БАРАКАЛЛА , ЭЛДОР ! Узатма мана шунака булиши керак ! Узатма беришни Элдордан урганинглар лапашанглар ! Элдорнинг узатган тупи , Ионовнинг лаганчасига солиб бериб , мана ' есанг букиб егин ! - дегандек иш булди ! Койил ! Бушашма Элдор !
+7   
03 ноя 19:24:27
piramida
Рахмат сенга Шома Реал ва Барса мухлисларини 2 соатга дўстлаштирганинг учун... :-)
+7   
03 ноя 18:18:02
Albatros
Ўрган ЎФА, ПФЛ. Ростов президенти мухлислар учун пул тўлаб стадионга боришини таъминлабди.
Бизникилар эса билетни нархини ошириб, мазза қилишади.

Қани мард бўлиб, айниқса терма жамоа ўйинлари учун стадионга киришни текин қилиб қўйсанглар.
+6   
03 ноя 19:53:23
Dosya from is Bukhara
Eremenko QAMCHIQ.
+6   
03 ноя 19:30:58
Milliy
Eryomenka bor joyda shomurodov gol urishi ancha kiyin topni shomurodovga umuman uzadgani yuk ablax
+6   
03 ноя 19:30:23
J O
sharipov odil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нападающий столичного Пахтакора Драган Черан может получить узбекский паспорт. Сербский футболист уже четвертый год выступает за узбекский клуб. В следующем году Черан получит возможность получить узбекское гражданство. По имеющимся данным, футболист не против выступать за нашу сборную. Стоит отметить, что из-за большой конкуренции в сборной Сербии Черан не вызывается в главную команду своей Родины. 32-летний футболист в текущем сезоне в 22 играх чемпионата Узбекистана забил 23 гола. Источник: https://upl.uz
Upl сайтини битта мактаб боласи олиб боради (шахсан танийман уни), 80% янгиликлари ўша болани фантазиясидан бошқа нарса эмас, эътибор бермаслик кк бунақа фейк хабарларга
+6   
03 ноя 19:27:59
Mil.bar.liv.dort.
Eromenka san krisa,pidaraz,xaromisan!!!! San qiledigon ishni eldor qizg'anmay qilyaptiku. Top tushsa varataga tepmasdan pas ber xoramolgur. Qattanam bir marta tepganin gol boganakan tinme top tushsa qatda bolishindan qatiy nazar tepasana. Kim dib xisoblesan ozini it????
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг