

Косельни 2019 йилдан буён Франция чемпионати вакили "Бордо" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У энг яхши дамларини 2010 йилдан 2019 йилгача Лондоннинг "Арсенал" клубида ўтказган.
36 ёшли ўйинчи Франция термаси сафида 51 та ўйинда майдонга тушган. 2016 йилда Европа вице-чемпионига айланган.
Косельни "Бордо"даги сўнгги учрашувини ўтган йилнинг декабрида ўтказган эди.



