Косельни футболчилик фаолиятини якунлади

Sherzod Nurmatov
26 мар 2022, 20:23
Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Лоран Косельни бутсаларини михга илди.

Косельни 2019 йилдан буён Франция чемпионати вакили "Бордо" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У энг яхши дамларини 2010 йилдан 2019 йилгача Лондоннинг "Арсенал" клубида ўтказган.

36 ёшли ўйинчи Франция термаси сафида 51 та ўйинда майдонга тушган. 2016 йилда Европа вице-чемпионига айланган.

Косельни "Бордо"даги сўнгги учрашувини ўтган йилнинг декабрида ўтказган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Footmercato