Кореялик футболчи "Бохум"га ўтди

Xayrulla Xoliqov
7 сен 2018
Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Ли Чунг Ёнг Германиянинг "Бохум" клуби билан шартнома имзолади.

Ушбу футболчи бунгача Англиянинг "Кристал Пэлас" клубида ўйнаб келаётганди. "Бохум" Ли Чунг Ёнг учун тўртинчи клуб бўлади. 30 ёшли ҳимоячи Жанубий Кореяда "кўк аждар" лақаби билан танилган. У терма жамоада сафида 79та ўйин ўтказган.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com