Конте: "9 йиллик қиролни ағдаргандан кейин ўзимизга баҳо бера оламиз"
15 май 2021 00:50
Янгиликлар
Конте: "9 йиллик қиролни ағдаргандан кейин ўзимизга баҳо бера оламиз"
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте А Сериядаги чемпионлик ҳақида гапирди.
"Энг яхшилар билан мусобақалашганда ўз кучингни синовдан ўтказиб оласан. Сўнгги 9 йил давомида скудеттони ҳеч кимга бермаган жамоа устидан ғолибликка эришгандан кейин ўзимизга баҳо бера оламиз.
Тўғрисини айтганда, биринчи даврадан кейин ўз чизмаларимиз ва тактикаларимизни бунчалик даражада ўзгартирамиз деб ўйламагандим. Чемпионат юқори босим билан ўтди ва мавсум охирига қадар "Интер" ўз йўли билан кетди.
Жамоамиз одатий ўйин кўрсатмади ва бошқалардан ўзиб кета олдик. Кутилмаган ўйинлар кўрсатдик. Шу нуқтаи назар билан олиб қарасак, чемпионликни адолатли дея оламан", - деди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар