UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  0 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз" Янгиликлар

Константино Вапораки: "Охирги икки мундиалда финалга чиқдик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Хорватияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Константино Вапораки сайтимизга интервью берди.

"Хорватияга қарши чиндан қийин ўйин ўтказдик. Хорватия сўнгги йилларда катта ўсишга эришди. Уларда етук ўйинчилар бор, бироқ биз ўз вазифамизни аъло даражада бажардик. Ҳисобда олдинда бўлсак, ўзимизни янада қулайроқ ҳис қиламиз ва бу ўйинни назорат қилишимизга замин яратади. Натижали адолатли бўлди.

Биз бошқа ўйинларга эътибор бермаймиз, фақатгина ўзимизга диққатимизни қаратамиз. Фақатгина рақиб жамоани ўрганиб, таҳлил қиламиз. Албатта, кўпроқ гол уриб, ғалаба қозониш гашти ўзгача, бироқ 2:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам ёмон эмас. Муҳими, кейинги босқич масаласини ҳал қилдик.

Тўғри, биз сўнгги икки мундиалда финалга қадар етиб бордик, бироқ ҳозир ҳал қилувчи босқич ҳақида ўйламаяпмиз, балки босчиқма-босқич ҳар бир рақиб устида бош қотирамиз. Авваллари ҳам шундай анъана бўлган. Финалгача ўйинлар кўп, шу боис ҳозирда фақатгина кейинги босқич ҳақида бош қотиришимиз керак", деди Вапораки.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина чорак финалда Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради. 

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика