ЖЧ. Аргентина камбэк қилиб, Мисрни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди

7 июл 2026, 23:05
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасидаги баҳс якунланди.

ЖЧ, 1/8 финал

Аргентина — Миср 3:2

Голлар: 15 - Яссер Иброҳим, 67 - Мустафо Зико, 79 - Кристиан Ромеро, 83 - Лионель Месси, 90+2 - Энцо Фернандес

Амалга оширилмаган пенальти: 21 - Лионель Месси

Аргентина: 23. Эмилиано Мартинес, 26. Науэль Молина (4. Гонсало Монтьель, 73’), 13. Кристиан Ромеро (19. Николас Отаменди, 90+5’), 6. Лисандро Мартинес, 3. Николас Тальяфико (15. Николас Гонсалес, 66’), 7. Родриго Де Пауль (22. Лаутаро Мартинес, 66’), 20. Алексис Мак Аллистер, 24. Энцо Фернандес, 5. Леандро Паредес, 10. Лионель Месси, 9. Хулиан Альварес (25. Факундо Медина, 90+5’).

Захира: 1. Хуан Муссо, 12. Херонимо Рульи, 2. Маркос Сенеси, 8. Валентин Барко, 11. Жовани Ло Чельсо, 14. Эксекиэль Паласиос, 18. Николас Пас, 16. Тьяго Альмада, 17. Жулиано Симеоне, 21. Хосе Лопес.

Миср: 23. Мустафо Шобейр, 5. Рами Рабья, 2. Яссер Иброҳим, 3. Муҳаммад Хани, 15. Карим Хафез, 19. Марван Аттия, 17. Моханад Лашин (25. Зизо, 90+6’), 8. Эмам Ашур (14. Хамди Фати, 46’), 11. Мустафо Зико (22. Омар Мармуш, 80’), 10. Муҳаммад Салоҳ, 12. Хессем Хассан (7. Трезеге, 73’).

Захира: 1. Муҳаммад Эль-Шенави, 16. Аль-Махди Солиман, 26. Муҳаммад Алаа, 4. Хоссам Абдельмагид, 24. Тарек Алаа, 18. Набиль Дунга, 21. Махмуд Сабер, 9. Хамза Абделькарим, 20. Ибрахим Адель.

Огоҳлантиришлар: 61 - Мустафо Зико, 90+3 - Мустафо Шобейр, 90+4 - Хамди Фати, 90+8 - Марван Аттия, 90+9 Хусан Хассан (Миср терма жамоаси бош мураббийи)

🕘 90+11. Ўйин якунланди, Аргентина - чорак финалда!

90+4. Миср нимадир қила оладими? Қийин жуда.

90+3. Ҳаааа, ҳеч ким кутмаганди бундай ўйин бўлишини… Даҳшат!

gettyimages-2285092706-2048x2048.jpg

⚽️ 90+2. ГОЛ! Энцо ҳисобни оширди! Камбэк! Фернандес бош билан гол урди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

84. Зўр сценарий! Энди буёғига қандай бўлади? Якун “ёнади”!

gettyimages-2285091553-2048x2048.jpg

⚽️ 83. ГОЛ! Месси ҳисобни қисқартирди! Монтиэлнинг узатмасидан сўнг Лео тўпни дарвозага “михлади”!

82. Месси жарима майдончасига кириб бориб тўпни Лаутарога узатди, аммо ноаниқ бўлди…

80. Кам вақт қолди, буёғига қандай бўлади энди сценарий?

gettyimages-2285091000-2048x2048.jpg

⚽️ 79. ГОЛ! Ромеро ҳисобни қисқартирди! Ҳаволатиб узатилган тўпни Кристиан бош билан дарвозага аниқ жойлади!

77. Трезеге жуда қулай вазиятдан зарба берди, бироқ ноаниқ. Ўткир бурчакдан яхши зарба бўлди.

76. Аргентина штурмни оширмоқда, аммо ҳозирча хавфли вазият кўрмадик.

71. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

68. Бу гол ҳеч қанақасига бекор қилинмайди! Ҳалол, пок, тоза гол!

gettyimages-2285089890-2048x2048.jpg

⚽️ 67. ГОЛ! Зико ҳисобни иккитага оширди! Яна Миср қарши ҳужумга ўтди, тўпни Мустафога етказиб беришди ва у аниқ зарба йўллади!

66. Сал қолса Зико ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши мумкин эди.

📺 60. Гол бекор қилинди! Мисрликлар аргентиналик футболчидан тўпни олиб қўяётганда қўполлик ишлатибди.

59. Стоп, гол бўлган ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

gettyimages-2285088236-2048x2048.jpg

58. Зико ҳисоби иккитага оширди! Миср қарши ҳужумга қочиб кетди, Хессемга яхши узатма бўлди ва гол урди!

53. Молинанинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

47. Де Паулнинг зарбасидан сўнг тўпни Шобейр ушлаб олди.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+6. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

43. Хулиан Алваресдан яна бир зарба, аммо буниси ноаниқ бўлди.

40. Миср посбонига тиббий ёрдам кўрсатилди.

39. Мустафо!!! Яна бир сейв! Алвареснинг жуда қулай вазиятдан тепган тўпини Шобейр қайтарди!

38. Мессининг дарвоза томон тепган тўпи аниқ бўлмади.

35. Карим Ҳафезнинг узоқдан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

31. Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

29. Энцонинг зарбасига мисрликлар “блок” қўйди.

28. Ҳаволатиб узатилган тўпни Мак Аллистер дарвозага йўллади, Миср посбони эса ажойиб сейв қилиб, жамоасини голдан сақлаб қолди!

23. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

22. Даҳшатли сценарий…

gettyimages-2285079723-2048x2048.jpg

21. Месси пенальтидан гол ура олмади!

19. Тальяфико олдинга юриш қилаётганда унга нисбатан Хассан қўполлик ишлатди.

19. Пенальти! Миср дарвозаси томон!

16. Тезкор гол урилди, энди Месси бошчилигидаги терма жамоа нима қила оларкин, кузатамиз.

gettyimages-2285078701-2048x2048.jpg

⚽️ 15. ГОЛ! Яссер Иброҳим ҳисобни очди! Ҳаволатиб узатилган тўпни Иброҳим дарвозага аниқ йўллади!

12. Африка терма жамоаси вакиллари майдонда фаол, аргентиналиклар эса бир қатор хатоларга йўл қўймоқда.

6. Мисрликлар секин-аста олдинга ўтишга интилмоқда.

1. Энзо Фернандес илк дақиқалардан оғриқ сезиб, майдонда ётибди. 

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасидаги Аргентина — Миср баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia