

"Албатта, бунга кўникиш қийин. Биз қаттиқ курашда ютқаздик. Биз парижликлардан ёмонроқ бўлмадик, бундай ўйинлар майда деталлар билан ҳал бўлади.
Биринчи тайм биз учун яхши ўтди, мен ўзимизни яхшироқ ҳис қилдим ва кўпинча хавфли ҳужумлар уюштиришимиз мумкин бўлган зоналарга чиқардик. Лекин ПСЖ узун узатмаларда жуда яхши ўйнади. Улар жуда фаол эди. Биз хавфли вазиятлар яратганимизга қарамай, улар бизга зарба беришга имкон бермади.
Асосий нарса ҳамиша энергиядир ва жамоа яна буни кўрсатди. Афсуски, биз финалга чиқолмадик. Тан олишимиз керакки, биз аъло даражадаги рақибга қарши ўйнадик. Чемпионлар Лигаси биз учун ҳозирча тугади, лекин яна имкониятлар бўлади ва бу мен учун ҳам яхши мотивация. Икки жамоа ҳам жуда юқори даражада ўйнади. ПСЖда шунча сифат борки, улар сўнгги икки йилда Европанинг энг яхши жамоаси бўлган бўлиши мумкин. Биз улар билан беш марта ўйнадик — икки марта ғалаба қозондик, икки марта ютқаздик ва бир марта дуранг ўйнадик. Айтмоқчиманки, биз бор кучимизни бердик. ПСЖни табриклайман, лекин биз яна уриниб кўрамиз", — деди Компани мюнхен клуби расмий сайтига.



