UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  6 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди Янгиликлар

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги олтинчи назорат баҳсини бугун Арманистон биринчи лигаси вакили Ереваннинг “Уэст” клубига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда наманганликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур учрашувнинг 17-дақиқасида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов рақиб дарвозасидан 30 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Урилган голдан сўнг, ҳужумкорликни янада кучайтирган Андрей Канчельскис шогирдлари 35-дақиқада ҳисобдаги фарқни янада оширишди. Маҳоратли ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев “Навбаҳор”нинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлади – 2:0.

Натижада “лочинлар” танаффусга ушбу ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа аъзоларида гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, улардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Шу тариқа наманганликлар ушбу ўйинда ютуққа эришишди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Тоҳир Шамситдинов, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Сардор Теляков, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Ҳусайн Эргашбоев, Анвар Ҳожимирзаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Миркомил Локаев, Абдулҳай Исмоилов, Руслан Болов.

“Навбаҳор” қаторасига учта дурангдан сўнг, ниҳоят, навбатдаги назорат ўйинида зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг “Жетису” клуби билан 1:1, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0 ва Грузиянинг “Самтредиа” клуби билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди.

“Навбаҳор” Туркияда яна 1та назорат-синов ўйини ўтказади. Мазкур ўртоқлик баҳси 20 февраль куни бўлиб ўтади. Аммо “лочинлар”нинг рақиби қайси жамоалиги ҳозирча номаълум.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика