Колумбия ЖЧ саралашида 6 та ўйиндан буён гол ура олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
29 янв 2022
Колумбия ЖЧ-2022 саралаши доирасида ўз майдонида Перуга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Колумбияликлар олтинчи ўйиндирки, рақиб дарвозасига гол ура олмаяптилар. Бу мазкур мусобақа тарихида (Жанубий Америка ЖЧ саралаши назарда тутилмоқда) иккинчи натижа ҳисобланади. Бунгача Парагвай терма жамоаси ҳам ЖЧ саралашида кетма-кет 6 та ўйинни гол урмасдан якунлаган. 

Колумбия навбатдаги ўйинини 2 февраль куни Аргентина терма жамоасига қарши ўтказади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Joe