

"Мильонариос" клубининг 18 ёшли аъзоси Сантьяго Кастрильон ўйин пайтида ҳаётдан кўз юмди.
Воқеа 22 март куни 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги миллий чемпионат баҳсида содир бўлган. Ёш иқтидор эгаси кутилмаганда майдонда ҳушини йўқотган. Унга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган бўлса-да, шифокорларнинг уринишлари наф бермади.
"Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Сантьяго ўзига келмай, якшанба куни вафот этди. Биз ўзимизнинг 10-рақамли футболчимиз, қадрли дўстимиз билан чуқур қайғу ила хайрлашамиз. Сантьяго шунчаки футбол ўйнамасди, у футбол билан яшарди", — дейилади клуб расмий баёнотида.



