Колумбия терма жамоаси юлдузи Францияга қарши ўйиндан кейин шошилинч касалхонага ётқизилди

Колумбия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Францияга қарши ўртоқлик ўйини (1:3)дан кейин шошилинч касалхонага ётқизилди.

Миннесота штатидаги тиббий муассасада олиб борилган текширувлардан сўнг ярим ҳимоячи спорт билан боғлиқ бўлмаган соғлиқ муаммоси туфайли мутахассислар назоратида бўлган. Францияга қарши ўйиндан кейинги куни футболчида қаттиқ сувсизланиш аниқланган, шу сабабли у сўнгги 72 соат давомида касалхонада шифокорлар назоратида бўлган. Сўнгги тиббий маълумотларга кўра, ўйинчининг аҳволи яхшиланмоқда ва ижобий динамика кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Колубия ЖЧ гуруҳ босқчида Ўзбекистон, Португалия ва Конго ДР терма жамаоларига қарши майдонга тушади.


Манба: