Клопп Салоҳнинг "Ман Сити"га урган голи ҳақида: "Уни 50-60 йил эслашади. Муҳаммад – жаҳон даражасидаги ўйинчи"

Alisher
4 окт 2021, 18:01
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" (2:2)га қарши АПЛ доирасидаги ўйиндан сўнг вингер Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди.

"Агар Роналду ёки Месси шундай гол уришса, бу жаҳон даражаси дейишади. Муҳаммад Салоҳ шундай гол урди, сабаби у жаҳон даражасидаги ўйинчи.

Фақатгина дунёнинг энг яхши футболчилари бундай гол уришади.

Ушбу клубда бундай голлар урилмайди, шу сабаб одамлар бу гол ҳақида анча эслашади - 50-60 йил бу тўп эсланади", - дейди немис.


AlisherМуаллиф
Манба: BBC