"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди
25 фев 12:11
Янгиликлар
"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди
Аргентина терма жамоаси юлдузи ҳозирги авлоднинг ҳамма нарсани ижтимоий тармоқларга олиб чиқишидан норози эканлигини яширмади.
Майдондаги ҳиссиётлар ҳақида:
Мессининг сўзларига кўра, ўйин вақтида ҳиссиётларни жиловлаш жуда қийин:
"Мен фаришта эмасман. Ўйин давомида қизишиб кетасан. Аммо майдонда бўлган воқеа майдонда қолиши керак. У ерда ўзингни назорат қилиш қийин. Баъзида тезкор реакция қиласан, юрагинг эса максимал даражада ураётган бўлади. Кейинроқ, хотиржам бўлиб ортга қараганингда, қилган ишингдан афсусланасан. Лекин ўша лаҳзада ғийбатлардан қочиш ҳақида ўйламайсан.
Кейин эса ўзим кўрган нарсалардан хафа бўламан. Эҳтимол, баъзида ҳаддан ошиб, ортиқча гапириб юборгандирман, чунки ўша лаҳзадаги ҳарорат сени қамраб олади".
Авлодлар қарама-қаршилиги:
Лео кийиниш хонасидаги сирларнинг ташқарига чиқиши унинг учун ғалати эканлигини таъкидлади:
"Кийиниш хонасида нима содир бўлса, ўша ерда қолиши шарт. Ҳозир одамлар кийиниш хонасидаги воқеаларни оммага олиб чиқиши мен учун жуда ғалати туюлади. Мен бошқа авлод вакилиман, лекин замон ҳам ўзгаряпти. Бугунги кунда одамлар ижтимоий тармоқлардан кўпроқ фойдаланишяпти ва ҳамма нарса янада очиқ бўлиб қолган", — деди Месси "Miro de Atrás" дастури эфирида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
Шу футболчиларда қандайдир ўхшашлик бордек туюлади менга.