

Айни дамда янги шартнома борасида музокаралар ўтказилмаяпти. Киммихнинг 19,5 миллион евро маошини инобатга олсак, бу иш амалга ошиши ҳам қийиндек. Бироқ барчаси Европа чемпионатидан кейин ўзгариши мумкин.
"Барселона" 29 ёшли немис футболчисини ўз сафида кўришни истамоқда. Каталонияликлар янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Киммих иқтидорининг чинакам мухлиси ҳисобланади. Ҳозир "Барселона" ушбу трансферни пулга амалга ошира олмаса ҳам, 2025 йил клуб футболчи билан шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи.



