UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  1 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  4 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

Ким ютади, "Челси" ёки "Манчестер Юнайтед"? Янгиликлар

Ким ютади, "Челси" ёки "Манчестер Юнайтед"?

Бугун Англия премьер лигасининг 9-туридан ўрин олган марказий ўйин бўлиб ўтади.
Лондондаги "Стемфорд Бридж" стадионида Антонио Конте бошчилигидаги "Челси" клуби Жозе Моуриньо устозлик қилаётган "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

Мазкур тўқнашув клубларнинг 176-ўзаро ўйини бўлади. Бу баҳсларнинг 72тасида "қизил иблислар" ғолиб бўлишган. 49та учрашувда эса "аристократлар" зафар қучишган. Қолган 54та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Ўзаро учрашувларда МЮ футболчилари 279та гол уришган, лондонликлар 212та тўп киритишган.

Бироқ ўзаро ўйинлардаги устунликка қарамай "Юнайтед" 2012 йил октябрь ойидан буён охирги 10та ўйинда "Челси"ни мағлуб эта олмаяпти.

Англия премьер-лигаси. 9-тур.
23 октябрь. Лондон. "Стэмфорд Бридж" стадиони.
Бош ҳакам -
Мартин Аткинсон (Лидс).

"Челси" - Тибо Куртуа, Сесар Аспиликуэта, Давид Луис, Гари Кэхилл, Марко Алонсо, Виктор Мозес, Неманья Матич, Нголо Канте, Эден Азар, Виллиан, Диего Коста

"Манчестер Юнайтед" - Давид Де Хеа, Антонио Валенсия, Эрик Байи, Крис Смоллинг, Дэйли Блинд, Маруан Феллайни, Андер Эррера, Поль Погба, Маркус Рэшфорд, Антони Марсьяль, Златан Ибрагимович


Сайтимиз ўқувчилари бугунги ўйинда қайси жамоа ғалаба қозонишини тахмин қилиб ёзиб қолдиришлари мумкин.
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика