

Ўзбекистонда туғилган Артур Бабаев ("Arteezy")нинг "Evil Geniuses" (EG) жамоаси ушбу мусобақа ғолибига айланди. АҚШда ўтган The Boston Major-2016 мусобақаси ярим финалида OG га мағлуб бўлган "Evil Geniuses" бу сафар ушбу рақибларини икки маротаба таслим этишди. Ғолиблар тўрининг ярим финалида OG ни мағлублар тўрига тушириб юборган EG грандфиналда яна шу рақибга дуч келди. Артур Бабаев жамоаси 5 та ўйин (карта) давом этган баҳсда бу сафар ҳам мағлуб бўлмади ва 63 000 доллар пул ютиғи эгасига айланди.





