

Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалда Қатарни мағлуб этиб чорак финалга йўл олди.
Биринчи ўйин: Ўзбекистон - Қатар 1:1, экстра таймлардан сўнг 4:1.
Иккинчи ўйин: Ўзбекистон - Қатар 0:0. экстра таймларда ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида Ўзбекистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Чорак финал баҳси бугун маҳаллий вақт билан соат 17:00 (Тошкент вақти билан соат 19:00)да бошланади. Унда вакилларимиз Таиландга қарши баҳс олиб боришади.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини Салоҳиддин Эсанов ва Рашид Ҳакимов ҳимоя қилмоқда, Дониёрхон Жўраев ва Акмал Абдувалиев эса делегация раҳбари сифатида қатнашмоқда.




