UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Киберспорт. "Лочинлар" Александр Костилевга ойига 1 млн. доллар тўлайди Янгиликлар

Киберспорт. "Лочинлар" Александр Костилевга ойига 1 млн. доллар тўлайди

19 февраль куни нафақат Counter-Strike, балки киберспорт оламининг энг машҳур инсонларидан бири Александр "s1mple" Костилев фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттириши маълум бўлди.

Дунёнинг энг бой клуби сифатида танилаётган "Falcons" ("лочинлар") киберспорт оламининг энг машҳур ўйинларида ўзининг жамоаларини шакллантиришда давом этмоқда. Улар футболдаги каби ҳар бир ўйин учун энг кучли ва энг машҳур киберспортчиларни йиғиб, жамоа тузишмоқда.


Counter-Strike таркибини максимал даражада кучайтиришни истаган "лочинлар" 2023 йилнинг охирида кўплаб кучли киберспортчиларни ўз сафига чақирди ва жуда катта маошлар таклиф қилди. Уларнинг сўнгги трансфери киберспорт оламининг ёрқин юлдузи Александр "s1mple" Костилев бўлди. NAVI сафидаги супер ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг меҳрини қозонган s1mple фаолиятини Саудия Арабистони клубида давом эттиради. У жонли эфир пайти янги клубида қанча маош олишини айтди:

"Falcons" даги маошим? Ойига 1 млн. доллар. Ўзимни киберспортчи эмас, футболчидек ҳис қиляпман" - дейди Александр Костилев.

Саудия Арабистонининг "Falcons" жамоаси 2024 йилнинг 10 февралида якунланган IEM Katowice турнирида 3-4-ўринни эгаллаб, 80 000 долларни қўлга киритган эди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика