

Тошкентдаги саралаш баҳсларида 32 нафар иштирокчи қатнашди. Муросасиз кечган учрашувларда Илзат исимли киберфутболчи барча рақибларини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади. Кучли тўртталикка кирган ўйинчилар билан танишинг:
1-ўрин. Илзат StiveG ("Олмалиқ")
2-ўрин. Сирожиддин CarTez91 ("Бунёдкор")
3-ўрин. Сервер Sekka
4-ўрин. Фарруҳ Ronaldinho ("Олмалиқ")

Шундай қилиб PCFLнинг барча вилоят ва шаҳарлардаги саралаш ўйинлари якунланди. Гранд-финал баҳсларидан сўнг олий лига ва биринчи лига ўйинчилари номи маълум бўлади.
"Vitrual Football" компанияси тадбирлар ташкил қилишда ёрдам берган барчага, хусусан "Бунёдкор" клуби ва стадиони раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиради.



