Минск шахрида давом этаётган FCDB2017 мусобақасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдусапи Қаюмов кучли киберфутболчиларни енгиб ярим финалга қадар етиб борди.
Финал учун кечган бахсда омад киберфутболчимиздан юз ўгириб 3-4 ўринлар учун кечадиган бахсда иштирок этади. Абдусапи Қаюмов турнирдаги иштироки учун мусобақа ташкилотчилари томонидан 1250$ билан мукофотланди.