UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  44 22:51"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  178 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  7 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33

«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади Янгиликлар

«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Ўзбекистонда Электрон компьютер спорти федерацияси ташкил этилди, "Локомотив" киберфутболчиси Осиё ўйинларидаги синов мусобақасида иштирок этади.

Ўзбекистон виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ўз фаолиятини янада профессионал тарзда ташкил этиш ва халқаро стандартлар талабига мослашиш мақсадида бир қатор ташкилий ўзгаришларни амалга оширди. Эндиликда ташкилот Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси деб номланади.

Ривожланишнинг янги босқичига қадам қўяётган ташкилот ўз низомини қайта кўриб чиқиб, унда белгиланган мақсад ва вазифаларига ўзгартиришлар киритган ҳамда фаолият кўламини янада кенгайтирган.

6 август куни федерация янги ном билан Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ташкилотга Ўзбекистонда электрон ўйинлар, компьютер спорти ва киберфутболни ривожлантириш ҳамда республика ҳудудида турнирларни ташкил этиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, федерация ушбу йўналишдаги мураббий ва киберспортчиларни тайёрлаш бўйича ҳам ваколатли муассаса сифатида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси фаолияти давомида Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг виртуал спорт турларига оид қарорлари ижросини таъминлашда фаол иштирок этади.

Яна бир неча кундан сўнг Индонезияда бошланадиган Осиё ўйинларида электрон спорт йўналиши бўйича мусобақа тажриба-синов тариқасида илк марта ўтказилади. Унда Электрон компьютер спорти федерацияси аъзоси, Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси кибератлети Санжар Усмонов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Маълумот учун, 2022 йилги Осиё ўйинларида киберспорт расман мусобақа дастуридан ўрин олади ва унда киберспортчилар медаллар учун кураш олиб борадилар.

Яқин йиллар ичида эса спортнинг бу тури Олимпиада дастурига ҳам киритилиши мумкин.

Рейтинг: -102   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика