

Мундиал саралаш баҳсларида Ўзбекистон номидан 6 киберфутболчи иштирок этмоқда. Кеча уларнинг уч нафари ўз ўйинларини ўтказишди. "Cartez91" ҳамда "tudobemm" никли киберфутболчиларимиз илк ўйинлардаёқ мағлубиятга учраб, саралаш босқичини муваффақиятсиз якунлашди. "Alibebeto" ники остида фаолият юритаётган Муҳаммадамин Турғунбоев эса биринчи босқичда франциялик "souleyz"ни 6:4 ҳисобида мағлубиятга учради, бироқ навбатдаги баҳсда у ҳам мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.
Турнир жадвали билан танишинг:
Бугун яна уч киберфутболчимиз ("Sanjar_Blancos", "Unicode", "huggyBaggy_94") жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этишади. Уларга Голландия ва испаниялик ўйинчилар рақиблик қилишади. Ушбу киберфутболчиларимизга омад тилаймиз.



