Киберфутбол. “Barcamania Tashkent”, “Madridista Uzbekistan”, “Манчестер Юнайтед” фан-клуби ва Акмал Мирзо “UzArena”да
05 мар 2017 15:53
Янгиликлар
Киберфутбол. “Barcamania Tashkent”, “Madridista Uzbekistan”, “Манчестер Юнайтед” фан-клуби ва Акмал Мирзо “UzArena”да
Энди “Манчестер Юнайтед” фан-клуби аъзолари "қизил иблислар" иштирокидаги барча учрашувларни “Uz Arena”да томоша қилади.

Англия чемпионати 27-турдан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Борнмут" ўртасидаги учрашувини томоша қилиш учун "UzArena"га "Манчестер Юнайтед" фан-клуби аъзолари ташриф буюрди.

Испания чемпионати
26-турида “Барселона” ўз уйида “Сельта” клубига қарши баҳс олиб борди. Ушбу учрашувни томоша қилиш учун “Barcamania Tashkent” фан-клуби аъзолари “Uz Arena”га ташриф буюрди.


Таъкидлаш керакки, "Barcamania Tashkent" фан-клуби аъзолари билан биргаликда ушбу баҳсни томоша қилиш учун таниқли радиоси бошловчи, актёр Акмал Мирзо "UzArena"га ташриф буюрди.


Бу турда Мадриднинг “Реал”
клуби “Эйбар” жамоаси меҳмони бўлди ва рақибларини йирик 4:1 ҳисобида янчиб
ташлади. Ушбу баҳсни томоша қилиш учун “Uz Arena”га “Madridista Uzbekistan” фан-клуби
аъзолари ҳам ташриф буюрди ва севимли жамоаларини қўллаб-қувватлади.


Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар