

Бу 25 ёшли ҳужумчининг “шпорлар” таркибида Премьер-лигада 97- ва 98- голи бўлди. Бу борада у Премьер лигада (1992 йилдан буён) “Тоттенҳэм” тўпурари Тедди Шерингемни ортда қолдирди.
Умумий ҳисобда Кейиннинг “Тоттенҳэм”даги голлари сони127 тага етди (191 учрашув). Клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида у 9-ўринда бормоқда. Бу борада мутлоқ тўпурарлик 379 учрашувда 266 гол киритган Жимми Гривзага тегишли.



