

“Ўйлашимча, Англия терма жамоаси жаҳон чемпиони бўла олади. Албатта, биз турнир фаворити эмаслигимизни биламиз. Аммо бу ажойиб мавсумга бир қаранг: “Ливерпул ЕЧЛ финалига қадар етиб боришини ким кутганди? Лекин улар буни уддалашди.
Англия ёш футболчилардан ташкил топган жамоа, бу бизнинг фойдамизга ишлаши мумкин. Бизга ўзимизга бўлган ишонч лозим. ЖЧда яхши жамоалар тўп тепишади, биз ҳам албатта уларга қаршилик кўрсатишга уринамиз. Ўйлашимча, ғолиб чиқишга қурбимиз етади”, дея Кейиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Telegraph.



