

"Бизга ўйинчиларни комбинация қилдириб тура оладиган, шу билан бирга, жарима майдонида самара келтирадиган ҳужумчи етишмаяпти. У жамоадошлари билан ўзаро ўйнай олади ва ҳужум марказида ҳужумларни якунлай олади.
Унинг ҳаракатчанлиги ва ҳимоядаги меҳнаткашлиги жамоага жуда катта фойда келтирарди. Унга "Барселона" ёқади. Биз шунчаки бу вариантни муҳокама қилишимиз лозим", – деди Вилахоана.
Кейннинг "Бавария" билан келишуви 2027 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ товон пули тахминан 60 млн еврогача пасайгани ҳақида хабарлар чиққан эди.



