Кэррик "Мидлсбро"ни бошқариши мумкин. Клуб Чемпионшипда 21-ўринда бормоқда

Sherzod Nurmatov
11 окт 2022
Майкл Кэррикни "Мидлсбро" бош мураббийига айлантириш варианти кўриб чиқиляпти.

Чемпионшип жамоаси ўтган йили "Манчестер Юнайтед"да учта ўйинда бош мураббий вазифасини бажарган 41 ёшли англиялик мутахассис билан музокара ўтказди.

"Мидлсбро" 13 турдан сўнг турнир жадвалида 24 жамоа орасида 21-ўринни эгаллаб турибди.

3 октябрь куни олдинги бош мураббий Крис Уайлдер ишдан бўшатилди. Унинг ўрнига вақтинча ёрдамчиси Лео Перкович тайинланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic